Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари давомида фарзанд тарбиясида отанинг ўрни катта эканини эътироф этиб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида оталар ўз вақтини мунтазам фарзанд тарбиясига сарфлашини ва мактабларда “Оталар йиғилиши” ўтказилиши бўйича тегишли топшириқлар бериб ўтган эди.
Мазкур топшириқнинг ижроси юзасидан бугун Термиз туманидаги 3-сектор ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабида “Оталар йиғилиши” ташкил этилди.
Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, сектор масъуллари иштирокида ўтказилган “Оталар йиғилиши”да фарзанд таълим-тарбиясида оиладаги муҳитнинг аҳамияти, оталарнинг фарзанд олдидаги масъулияти ҳақида ўзаро фикр алмашишди.
Шунингдек, давра суҳбатида оталарнинг фарзандлари таълим-тарбиясига эътиборини кўчайтириш, билим олишда қўшимча имкониятларни яратиш борасидаги таклиф ва мурожаатларини тинглади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024