Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида туман оила ва хотин-қизлари бўлими ҳамда туман прокуратураси билан ҳамкорликда нотинч оилалардаги муаммо ва низоларини ўрганиш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Термиз туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш комиссияси, туман прокуратураси ва ИИБ масъуллари, 2-сектор ҳудудидаги хотин-қизлар фаоллари, низоли, ажрим ёқасида турган оила вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар, кейинги йилларда юртимизда оилалар манфаатини ҳимоя қилиш, хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, оилаларда тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш, айниқса, ажримларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, тадбир давомида 2-сектор ҳудудидаги 12 та низоли оила вакиллари билан суҳбат олиб борилди. Имом хатиб, ҳожи оналарларнинг суҳбатидан сўнг, етти нафар оила вакилари ўз хатоларини англаб, ярашишган бўлса, беш нафар низоли оилаларга ярашиш учун маълум муддат берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024