Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва бошқа масалаларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, йиғилишда масъулларга йўл қўйилган камчиликлар, айрим топшириқлар ижросидаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш, тадбирларни жадаллаштириш, топшириқларни муддатида ва сифатли бажариш вазифалари топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024