Бугун Термиз туман Ички ишлар бўлими томонидан тумандаги Пробация гуруҳи ҳисобида турган ишсиз фуқаролар учун “Ишга марҳамат” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги корхона ва ташкилотлар томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Ярмаркага ташриф буюрган 8 нафар фуқаролар ўзлари танлаган ташкилот билан меҳнат шартномаларини тузиб, уларга йўлланмалар берилди. Шунингдек, икки нафар фуқаро касбга ўқитишга йўналтирилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024