Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани бўлиб ўтди

Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, дастурларда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан Термиз тумани ҳокимлигида матбуот анжумани ташкил этилди

Давлатимиз раҳбарининг халқпарвар сиёсатининг асосий мақсади “Инсон қадри учун” тамойили асосида ҳар бир фуқаронинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашдир. Шу боисдан бугун барча даражадаги раҳбарлар маҳаллаларга тушиб, аҳолининг муаммоларини жойларда ўрганишмоқда. Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, одамлар учун қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Термиз туманида 30 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, унда 83 425 нафар аҳоли бўлиб, шундан аёллар 41 341 тани, эркаклар 42 084 нафарни ташкил этади.

Бугун маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар секторлар кесимида назорат қилиб борилмоқда.

Термиз тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида туман ҳокими Шухрат Назаров маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, дастурларда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича журналистларга маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, туман маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалаларга эътибор қаратилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс