Термиз тумани Маданият маркази фаоллар залида “Қутуриш касалигига қарши курашиш ” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ва туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасадди вакиллари ҳамда туман Соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда соҳа ходимлари томонидан қутуриш касаллигининг олдини олиш, унга қарши курашнинг усулларини қўллаш ва қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ҳамда сақлаш борасида келгусидаги қилиниши лозим бўлган вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024