Термиз тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Якубов иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, аппарат ходимлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масалалари бўлимлари кесимида таҳлил қилинди.
Йўл қўйилган камчиликлар, айрим топшириқлар ижросидаги сусткашликлар бўйича огоҳлантирилиб, топшириқларни ўз вақтида бажариш вазифалари топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024