Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Аҳолининг муаммо ва мурожаатларини тинглаш, ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Термиз туман Ички ишлар бўлими ҳамда туман Халқ қабулхонаси томонидан тумани марказидан 70 километр узоқликда жойлашган “Гулбаҳор” маҳалласида ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида 10 нафар фуқаронинг йигирмага яқин муаммо ва мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 6 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 10 та мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг манзилли ечилишига хизмат қилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс