Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан жорий йил 28 сентябридан 5 октябргача "Обод кўча" мезони асосида вилоятдаги танлаб олинган маҳаллаларнинг биттадан кўчасида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Термиз туманидаги “Қуёшли юрт” маҳалласидаги Сурхон соҳили кўчасида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бугун вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Ёдгоров, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот вакиллари ва маҳалладаги “бешлик”дан иборат ишчи гуруҳ маҳалла хонадонларида бўлиб, аҳоли муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ўрганиш натижалари, хусусан, ободонлаштириш ишлари, маҳалладаги ижтимоий соҳа объектлар ва аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнлари юзасидан мутасадди ташкилот вакилларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024