Ёши улуғ кекса ва нуронийларни ҳурмат қилиш, уларга эъзоз ва эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан бири ҳисобланади. Айни кунларда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” ҳам ана шундай эзгу қадриятларимиз асосида ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Термиз туманида кексалик гаштини сўраётган бир гуруҳ отахон ва онахонларимиз воҳамизнинг диққатга сазовор гўшалари бўйлаб саёҳатга йўл олишди.
Нуронийларимиз шунингдек, ҳафталик доирасида воҳамиздаги бир қатор маданий мерос объектлари, музейлар, театрларга саёҳатлар ташкил қилиниши режалаштирилган.
Бугун, нуронийлар Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи ҳамда Термиз археология музейига саёҳат қилишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024