Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартиришга жиддий эътибор қаратилаётган бўлсада, минг афсуски фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга маиший чиқиндиларни тўкиш, ташлаб кетиш ҳолатлари учрамоқда. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Термиз тумани Экология бўлими ходимлари томонидан жойларда рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги рейд тадбирлари давомида чиқиндини белгиланмаган жойга ноқонуний равишда тўкаётган юк машинаси тўхтатилиб, ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда 660 минг миқдорида жарима солиш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳурматли фуқароларимиздан, экологик муаммолар долзарб масалага айланганиб бораётган ҳозирги вақтда ўзимиз яшаб келаётган ҳудуднинг ободлиги ва озодалигини сақлаш муҳим эканлигини инобатга олиб, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламасликларини сўраймиз!
Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 911-моддасига кўра белгиланмаган жойларга чиқинди тўкиш маъмурий жавобгарликка олиб келади. Агарда ҳолат бир йил давомида такрорланса чиқиндини олиб чиқиш ашёси, транспорт воситасининг мусодара этилишига, фуқарога нисбатан БҲМнинг 10 дан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга нисбатан 30 дан 50 бараваригача жарима солишга олиб келади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024