Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Termez National Carpets” МЧЖ олдига экилган арчалар қуриб қолгани танқид қилинган материал эълон қилинди.

Ушбу ҳолат туман масъуллари, экология соҳаси ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Тадбиркорга қарашли бўлган ҳудудда бир неча турдаги дарахтлар экилган бўлиб, уларнинг айримлари қуриб қолган ва улар олиниб, ҳудуд тартибга келтирилган. Ҳозир кўчат экиш мавсуми бўлмаганлиги сабаб ўрнига дарахт кўчатлари экиш ишлари мавсумда амалга оширилиши маълум қилинган.

Олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг тадбиркор томонидан ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини муддатида олиб борилиши билдирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс