Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сув ҳаёт манбаи - уни тежаш давр талаби

Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Термиз туман кенгаши ташаббуси билан туманнинг 1-сектор ҳудудидаги “Қаҳрамон” маҳалласида “Сувни тежаш давр талаби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида сувдан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш, маиший турмушда сувни тежаш, дунёда сув танқислиги муаммоси энг долзарб масала эканлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, партия фаоллари атроф-муҳит мусаффолиги, саноат ва ишлаб чиқариш жараёнларида табиатга зарар етказмайдиган тарзда “экологик тоза” инновацион усуллардан фойдаланиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс