Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан юртимиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги”  доирасида турли маънавий-маърифий, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Бугун “Нуроний” жамғармаси Термиз туман бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз туман бўлинмаси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Термиз туман кенгаши ташаббуси билан Термиз туман болалар спорт мактабида “Ғайратли кексалар” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. Унда спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, оммавий юриш ҳамда "Дартс" спорт турлари бўйича нуронийларимиз ўзаро курашдилар. Мусобақа якунида совриндорлар диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, нуронийлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашишди. Шундан сўнг, нуроний отахон ва онахонларимиз Ал-Ҳаким Ат-Термизий мажмуасига зиёратга боришиб, юртимиз тинчлиги ва равнақи ҳамда халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс