Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз шаҳри ва Термиз туманида мактабларнинг иситиш тизими ўрганилди. Ғалла бўйича семинар ўтказилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, яратилган шароитларни кўздан кечирди ва ДХШ асосида жорий этилган марказлашган иситиш ҳамда кўмирдан когенерация усулида электр энергияси билан таъминлаш тизимлари билан танишди.

Кейинги манзилда, Термиз туманидаги 1-сонли мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, марказлашган иситиш тизимини жорий этиш ишлари билан танишилди. Шу ернинг ўзида тумандаги барча ижтимоий соҳа объектларида ДХШ асосида мазкур тизимни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди. Масъулларнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, Термиз тумани “Намуна” ҳудудидаги “Нурмуҳаммад Намуна” фермер хўжалигининг 14 гектарлик майдонида 2024 йил ҳосили учун ғалла экиш ишлари бўйича семинар ўтказилди. Туманда 4,9 минг гектар майдонда ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, шундан бугунги кунга қадар 783 гектарида уруғ экилган.

Вилоят раҳбари масъулларга йўлга қўйилган камчиликларни бартараф этиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ғалла экиш ишларини жадаллаштириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс