Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди

Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида қатор масалалар юзасидан навбатдаги “Ҳокимлик соати” муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари ижроси, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, коммунал тўловларни ундириш масалалари ҳамда журналист ва блогерлар томонидан кўтариб чиқилаётган туманга оид муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Туман ҳокими кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мурожаатлар ижросини қатъий назорат остида бажарилишини таъминлаш, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, марказлашган иситиш тизимини жорий этиш ишларини якунига етказиш юзасидан топшириқларни белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс