Бугун аҳоли мурожаатларини мутасаддилар иштирокида ўрганиш ва ечим топиш мақсадида Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаровнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида 17 нафар фуқароларнинг электр энергияси, газ ва ичимлик сув таъминотлари, бандлик, уй-жой таъмири учун маблағ ажратиш, даволаниш учун моддий ёрдам бериш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, қабулда айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024