Хабар берилганидек, куни-кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида бўлиб, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишди. Жумладан, тумандаги 1-сонли мактабда марказлашган иситиш тизимини жорий этиш масалаласи муҳокамаси давомида вилоят раҳбари томонидан ушбу мактаб йўлини таъмирлаш ва асфальтлаш топшириғи берилди.
Туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан топшириқ ижроси бугуннинг ўзида таъминланиб, мактабга борувчи йўл тўлиқ асфальтланди. Ишларни сифатли амалга ошириш, йўлни тўлиқ таъмирлаш мақсадида туман Йўллардан фойдаланиш ДКнинг махсус техникалари жалб қилинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024