Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Қувноқлар ва зукколар” белашувининг туман босқичи бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Беш муҳим ташаббус доирасида Термиз туманидаги Маданият бўлимида “Қувноқлар ва зукколар” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

Қизиқарли саҳна кўринишлар, мусиқий чиқишларга бой бўлган танловда, тумандаги умумтаълим мактабларининг зукко ва иқтидорли ўқувчиларидан жам бўлган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришди.

Мазкур танловда 3-ўринни тумандаги 28-сонли умумтаълим мактабнинг “Идеал” жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўринни 3-сонли мактабнинг “Гап йўқ” жамаоси, фахрли 1-ўринни эса 25-сонли умумтаълим мактабининг “Лимончилар” жамоаси қўлга киритишди.

Ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланиб, вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс