Ҳурматли фуқаролар, қишки мавсумга пухта ҳозирлик кўриш ва кўмир заҳирасини ҳозирдан жамғаришингиз учун шароит яратиш мақсадида “Ўзбеккўмир” АЖ Кўмир таъминот МЧЖ Сурхондарё филиалига қарашли Термиз туман кўмир омборига 190 тонна кўмир маҳсулоти олиб келиниб, аҳолига арзонлаштирилган нархда яъни, 1 тоннаси 300 минг 300 сўмдан сотилмоқда.
Кўмир маҳсулотига эҳтиёжи бўлган фуқаролар маҳсулотларни қатъий белгилаган нархларда туманнинг 1-сектор ҳудуди, “Янгиер” маҳалласида жойлашган кўмир омборхонасидан харид қилишлари мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024