Бугун Бош прокурор ўринбосари, қурилиш соҳасида давлат дастури ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари С.И.Самадов бошчилигида ишчи гуруҳи Термиз туманида бўлиб қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди.
Дастлаб, туманнинг “Сабзипоя” маҳалласидан Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги 62 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи лойиҳа доирасида қурилган сув йиғиш резервуари ва сув узатиш насос станциясида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Лойиҳани сифатли амалга ошириш, босқичма-босқич ишга тушириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024