Давлатимиз раҳбари ҳузурида кеча, 11 октябрь куни Туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан жори йил 25 окябрдан 1 декабргача юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” ўтказилади ва мавсум давомида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилди.
Топшириққа асосан бугун Термиз туманида кузги дарахт экиш мавсуми олдидан амалга ошириладиган ишларга старт берилди. Хусусан, туман ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро магистрал йўли ёқалари, ташкилот ва корхоналар атрофи тозаланиб, кўчатлар учун ҳандақлар қазиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алишер Амиров ва туман ҳокими Шухрат Назаров томонидан мутасаддиларга мавсум ва ҳудудга мос кўчатларни танлаш, экиш, кўчат ярмаркаларини ташкил этиш, тежамкор суғориш тизимларини ўрнатиш бўйича муҳим топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024