Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Алимент ундириш бўйича сайёр суд бўлиб ўтди

Термиз туман прокуратураси, Жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди ҳамкорлигида туманнинг “Орол” маҳалласида алимент қарздорлигини қонунда белгиланган муддатда ундириш, алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазонинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ҳамда бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида сайёр суд ўтказилди.

Сайёр суд жараёнида фуқаролар А.Д ҳамда Ч.Х. лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, белгиланган тартибда жазо тайинланди.

Шунингдек, сайёр суд жараёнида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари, фарзандлар тарбияси, уларнинг моддий таъминоти, алимент тўловларини ўз вақтидан тўлашга алоҳида тўхталиб, фуқароларга бошқа бир қатор масалаларда ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс