Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Яшил макон" кузги мавсум учун тайёргарлик ишлари давом этмоқда

Топшириққа асосан жорий йил 25 окябрдан 1 декабргача юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” ўтказилади ва мавсум учун ҳозирдан ҳозирлик ишлари кўрилмоқда.

Бугун ҳам Термиз туманида М39 халқаро магистрал йўли ёқалари, ташкилот ва корхоналар атрофидаги бўш майдонларни тозалаш, ободонлаштириш, кўчат экиш учун ҳандақлар қазиш ишлари давом эттирилди.

Ҳозирда ҳудуд об-ҳавоси учун мос бўлган дарахт турларини аниқлаш, мевали ва манзарали кўчатларни жойлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳашар ишларига жалб қилинганлар учун ош тарқатилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 63 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс