Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайёр суд: Жиноятга жазо муқаррар

Бугун Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан туман прокуратураси ва адлия бўлими билан ҳамкорликда туман касб-ҳунар мактабида навбатдаги сайёр суд ўтказилди.

Сайёр суд мажлиси очиқ шаклда, жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтди. Унда судланувчилар Н.Т. ва У.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши атрофлича кўриб чиқилиб, айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазолар тайинланди.

Биргина эҳтиётсизлик ёки бепарволик сабаб юзага келадиган йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш лозимлиги юзасидан иштирокчиларга атрофлича тушунтиришлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс