Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотира абадий, қадр муқаддас

Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, ватанни ҳимоя қилган қаҳрамон боболаримиздан яна бири Термиз тумани “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилади.

Бу йил 96 ёшни қарши олган Султонов Кенжа бобо навқирон йигитлик чоғларини қонли уруш майдонларида, фронтнинг олди қаторларида ўтказди. Куни-кеча вилоят ҳокими Тўра Боболов улуғ ватан уруши қатнашчи Султонов Кенжа бобонинг хонадонида бўлиб, “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди ва байрам совғалари ҳамда байрам муносабати билан ажратилган 12 миллион сўм пул маблағини топширди.

Улуғ ватан уруши қатнашчи Султонов Кенжа бобо суҳбат давомида уруш йилларидаги қийинчиликлар, фронтда кечган кунлари ҳақида сўзлаб, бугунги дориломон кунларга етказганига шукроналар келтириб, юртимиз тинчлиги ва мусаффо осмонимизга кўз тегмасин дея, дуода бўлди.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс