Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши билан танишилди ва соҳадаги ишлар муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ҳозирда ҳудудда пойдевор қазиш, устунларни қоқиш ҳамда турар-жойларнинг биринчи қаватини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур “Янги Ўзбекистон” массивининг биринчи босқичида 18 та 16 қаватли 1 980 та хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар, 3 минг ўринли олий таълим муассасаси ўқув биноси қурилади. Йил якунига қадар турар-жой биноларининг девор ишларини якунлаш, 2024 йил март ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Вилоят раҳбари лойиҳа қурувчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишди ва мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглади.

Шундан сўнг, вилоят сектор раҳбарлари, қурилиш соҳаси масъуллари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар, дастурлар ижроси муҳокама қилинди. Масъуллар ва ҳудудлар раҳбарларига йўл қўйилган камчиликларни тузатиш, қурилиш соҳасини ривожлантиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш ҳамда соҳада қатъий назорат ўрнатиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 45 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс