Термиз туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз туман бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги "Гулистон" маҳалласи ҳудудидаги ҳарбий қисмда "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида сўз олганлар жамиятда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни барпо этиш, бугунги глобаллашув даврида турли мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш, ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш хусусида ҳарбийларга тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек, давра суҳбатида бугунги кунда жаҳолатга карши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётгани, бунда ватан пасбонларини миллий қадриятларга содиқ, турли ғоявий таҳдидларга қарши курашишда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024