Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаровнинг ҳафталик иш режасига мувофиқ, навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, масъул вакиллари иштирокида 10 нафар фуқароларнинг ўн бешга яқин муаммо ва мурожаатлари тингланди.

Қабул жараёнида фуқароларнинг даволаниш учун моддий ёрдам олиш, уй-жой масаласи, ичимлик суви, электр энергия ва газ таъминоти, йўл таъмири ва бошқа масалаларидаги мурожаатлари алоқадор масъуллар иштирокида кўриб чиқилди ва аксарият масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди.

Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 73 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс