Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳарбий қисмда “Ўзбек тили - миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли!” шиори остида тадбир ташкил этилди

Термиз тумани ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан «Гулистон» маҳалласи ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 октябрдаги “21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ташкил этиладиган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги баёни ҳамда “Ўзбек тили байрамини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар” дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбек тили - миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ўзбек тилининг имкониятлари, тарихи ва бугунги кундаги аҳамиятига тўхталиб, тилимизни эъзозлаш, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари ҳамда ҳарбийлар “21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни" челленжида қатнашишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс