Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманидаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди

Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлари, Термиз тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда жамоатчилик вакиллари тумандаги таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши билан танишди.

Жумладан, тумандаги 1-3-6-7-12-13-17-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 1-12-22-25-30-32-34-сонли умумтаълим мактабларининг мавсумга ҳозирлик доирасида ўқув хоналарини иситиш, қозонхоналарнинг созлиги, жамғарилган кўмир маҳсулотларини сақлаш ҳолатлари кўздан кечирилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари шунингдек, янги технология асосида кўмир сарфи ва бошқа харажатлари кам бўлган марказлашган иситиш тизимини жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс