Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “InnoWeek” – Инновацион ғоялар ҳафтали илмий-инновацион фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга бағишланган энг йирик тадбирлардан бири саналади.
Термиз туманида жойлашган Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида “Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар” мавзусида Инновацион ғоялар ҳафталиги ташкил этилди.
Ҳафталик доирасида ёшлар ўртасида стартап лойиҳалар танлови, кўргазма ва семинарлар ташкил этилди.
Шунингдек, ҳафталик доирасида вилоятимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари ўз инновацион лойиҳалари билан иштирок этишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025