Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласида табиий газ, электр энергия ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги юзасидан танқидий пост эълон қилинди.

Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласи 2018-2019 йилларда Термиз шаҳридаги айрим маҳаллаларда яшовчи, уй-жойлари бузилишга тушган оилаларнинг кўчирилиши ҳисобига янги аҳоли яшаш пункти ташкил этилиши натижасида аҳоли сонининг ортганлиги сабабли, 2020 йил 15 июнда “Нурафшон” маҳалласини иккига бўлиш орқали ташкил этилган.

Янги аҳоли яшаш пункти зарур коммуникация тармоқлари, жумладан, электр энергияси, ичимлик суви ва табиий газ танқис ҳудуд бўлганлиги сабабли тўлиқ суюлтирилган маиший газ балонлари билан таъминланган. Жумладан, маҳаллада 10 та транспорматор пунктининг 7 таси янгидан қурилди, 450 дан ортиқ янги бетон устунлар ўрнатилиб, 18 км электр узатиш тармоқлари тортилди. Ҳозирда аҳолининг 85 фоиздан ортиғи, 413 та хонадон ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 60 та хонадонга тармоқ тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, мурожаатда келтирилган табиий газ тармоғини тортиш бўйича кўтарилган масала юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. Ушбу масала юзасидан “ҲудудгазтаъминотАЖнинг Энергетика вазирлигига йўллаган 2023 йил 25 августдаги №03-23-661/7813-сонли хати билан табиий газ таъминоти билан боғлиқ таклифлар юзасидан хулоса берилган. Мазкур хулосада табиий газ тармоғи тортиш техник имконияти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ танқис бўлган ҳудудлар, жумладан, Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласи ҳам келтирилган.

Аммо, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-босқичининг овоз бериш жараёнлари 2023 йил 26 августдан бошланган бўлиб, “ҲудудгазтаъминотАЖнинг Энергетика вазирлигига йўллаган юқоридаги хулосаси туман Ишчи гуруҳига кеч етиб келганлиги сабабли, таклиф овоз бериш жараёнларига ўтказилган. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ушбу таклиф кўп овоз олиб, автоматик тарзда ғолиб деб топилган.

Бироқ, юқорида айтиб ўтилганидек, “Бунёдкор” маҳалласи табиий газ тармоғи тортиш техник имконияти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ танқис ҳудудда жойлашганлиги сабабли ушбу лойиҳани амалга ошириш имконияти мавжуд эмас.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги КҚ-213-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Намунавий низомнинг 24-1-бандида: “Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган техник муаммолар сабабли ёки ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилиши ҳолати кузатилганда мазкур ғолиб деб топилган лойиҳалар «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» ҳисобидан молиялаштирилмайди ва ушбу лойиҳалар учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га қайта тикланади. Ушбу маблағлар доирасида бошқа ғолиб лойиҳаларни аниқлашга йўл қўйилмайди” – деб белгилаб қўйилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс