Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Ўзбек тили - миллий ўзлигимиз va мустақил давлатчилигимиз тимсоли!” шиори остида бадиий кеча ташкил этилди

Термиз тумани ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Термиз Агротехнологиялар va инновацион ривожланиш институтида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 октябрдаги “21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ташкил этиладиган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги баёни ҳамда “Ўзбек тили байрамини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар” дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбек тили - миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли!” шиори остида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз тўрт йиллиги ҳамда 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда она тилимизга қаратилаётган эътибор, ўзбек тилининг имкониятлари ва бугунги кундаги аҳамиятига тўхталиб, тилимизни эъзозлаш, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир давомида олийгоҳнинг иқтидорли талабалари томонидан она тилимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, саҳналари кўринишлари намойиш этилди.  Олийгоҳнинг иқтидорли ва зукко талабалари ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс