Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маънавий-маърифий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотини туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.
Бугунги ўқув машғулотида “Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари” мавзуси ҳамда “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, юртимиз ва хориж саҳнида рўй бераётган муҳим янгиликлар шарҳига тўхталиб ўтилган.
Мазкур ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги (https://www.youtube.com/watch?v=OEvp5jdrfEI) расмий саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024