Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ихтисослаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Айни кунларда Сурхондарё вилоятидаги ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари, эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ҳамда Афғонистон Республикасининг 18 ёшгача бўлган фуқароларига реабилитация хизматлари ва руҳий ижтимоий ёрдам кўрсатиш лойиҳаси доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг Сурхондарё вилоят ҳудудий филиали томонидан Термиз туман тиббиёт бирлашмасида ихтисослаштирилган реабилитация ва мослашиш хизматларига муҳтож бўлган, шунингдек, ногиронлиги бўлган ва алоҳида эҳтиёжли болаларни тўғридан-тўғри реабилитация ва психологик қўллаб-қувватлаш хизматларини кўрсатиш, шунингдек, ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари ихтисослаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, фонд томонидан кекса ёшдаги аҳоли вакилларига зарур дори-дармон ва тиббий буюмлар тарқатилмоқда.

Лойиҳа доирасида шунингдек, алоҳида эҳтиёжли болалар ногиронлигининг олдини олиш ва уларни реабилитация қилишда ижтимоий ёндашувни қўллаш бўйича мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашишлари ҳам кўзда тутилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс