Мазкур сана муносабати билан Термиз тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида туманнинг “Айритом” маҳалласидаги ҳарбий қисмда ўз йигитлик бурчини адо этаётган аскарлар ва ўқувчилар иштирокида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Ўзбек тили - миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар асрлар давомида ўзбек тили ва унинг ривожига ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз, улар амалга оширган эзгу ишлар ёдга олиниб, бугунги кунда ўзбек адабий тилига қаратилаётган эътибор, ёш авлодни она тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида сўз юритилди.
Шунингдек, мактаб ўқувчилар томонидан она тилимизни тараннум этувчи шеър ва кўй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024