Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Топшириқлар ижроси: Мактабга борувчи йўлга кўприк қўйилди ва йўл таъмирланди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Термиз туманига ташрифи чоғида “Гулистон” маҳалласида жойлашган, жорий йилдан иш бошлаган 14-сонли мактабга ўқувчиларнинг қатнаш йўлини яқин қилиш мақсадида ҳудуддаги каналга кўприк ўрнатиш ва йўлни таъмирлаш топшириғи берилган эди.

Бугун туман ҳокимлиги томонидан вилоят солиқ бошқармаси ҳамда ҳудуддаги ҳарбий қисм кўмагида канал устига ўқувчиларнинг қатнаши учун мўжлалланган ихчам ва замонавий темир кўприк ўрнатилди. Йўл махсус техникалар билан текисланиб, таъмирланди ва кенгайтирилди.

Эндиликда ўқувчилар мактабга яқин йўлдан, хавфсиз бориб келишлари учун шароит яратилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс