Ўзбекистон Экологик партияси Термиз туман Кенгаши ҳамда Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бўйича туман инспекцияси бўлими ҳамкорлигида “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш барчамизнинг бурчимиз” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган масъуллар табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, атроф муҳит мусаффолиги таъминлаш бевосита инсонлар саломатлигида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, тадбир давомида кейинги вақтларда атроф-муҳит муҳофазаси борасида кенг кўламли ислоҳотларга қарамасдан, минг афсуски, туман экология бўлими томонидан ўтказилган рейд тадбирларида белгиланмаган жойларга маиший чиқиндиларни тўкиш, ташлаб кетиш ҳолатлари кўплаб учраётгани қайд этиб ўтилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024