Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Туман фуқароларининг мурожаатларини масъуллар иштирокида тинглаш, кўриб чиқиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш мақсадида Термиз туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Бугунги қабулда 8 нафар фуқароларнинг уй-жой таъмири, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш ва бошқа бир қатор масалалардаги мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс