Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Яшил макон | Кузги мавсумга тайёргарлик ишлари давом этмоқда

Айни кунларда юртимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил 25 октябрдан 1 декабрга қадар ўтказиладиган кузги мавсумда дарахт экиш учун майдонларни тайёрлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Хусусан, Термиз туманида мавсум учун майдонларни тозалаш, дарахт экиладиган жойларни тайёрлаш, суғориш тизимлари билан таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Шухрат Назаров М39 халқаро автомагистрал йўлининг туман ҳудудидан ўтган қисмидаги майдонларда олиб борилаётган ишлар билан танишди ва ҳашарчилар, ободонлаштириш ходимлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича масъулларга вазифаларни белгилаб берди.

Ҳозирда ҳудуддаги ишлар якуний босқичда олиб борилаётган бўлиб, дарахт экиладиган чуқурлар белгиланган талаблар асосида махсус жиҳозлар ёрдамида қазилмоқда, шунингдек, яшил майдонлар яратиш ва экиладиган кўчатларни суғориш мақсадида сув тежовчи технологиялар, ёмғирлатиб суғориш жиҳозлари ўрнатиб чиқилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс