Бугунги кунда аҳоли ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, билиб-билмай жиноят содир этган фуқаролар билан тизимли ишлаш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида пробация рўйхатида бўлган жазо муддатини ўтаётган, яхши хулқли, тузалиш йўлига кирган ва чин дилдан пушаймон бўлган бир гуруҳ шахслар шартли равишда озод этилди.
Суд давомида фуқароларга мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ҳамда фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024