Ҳукуматнинг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари, саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш объектлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2023-2024 йиллар куз-қиш даврда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ҳамда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Термиз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.
Ўқув-амалий машғулоти давомида соҳа мутахассислари томонидан куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш, шу билан бирга аҳолининг электр ва газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш хусусида тушунтиришлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024