Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Яшил макон | Автомагистрал йўллар бўйлаб дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда

Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилган. Топшириққа мувофиқ Сурхондарё вилоятида ҳам жорий йил 25 октябрдан 1 декабрга қадар кузги дарахт экиш мавсумига старт берилиб, ишлар қизғин давом этмоқда.

Бугун М39 халқаро автомагистрал йўлининг Термиз туманидаги ҳудудида дарахт экиш акцияси ўтказилди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳарбий хизматчилар, волонтёр ёшлар, талабалар иштирок этишди. “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида ўтказилган акция доирасида бугуннинг ўзида 500 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс