Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сиёсий-маърифат соати | Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари мазмун-моҳияти

Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маънавий-маърифий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.

Бугунги ўқув машғулотида “Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари мазмун-моҳияти” мавзуси ҳамда “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, юртимиз ва хориж саҳнида рўй бераётган муҳим янгиликлар шарҳига тўхталиб ўтилган.

Мазкур ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс