Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида дарахт экиш ишлари давом этмоқда

Хабар берганимиздек, М39 халқаро автомагистрал йўлининг Термиз тумани ҳудудидан ўтган қисмидаги бўш майдонларда дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Бугун ҳам ҳудудда давлат ва жамоат ташкилотлари, волонтёр ёшлар ҳамда кўнгилли жамоатчилик вакиллари иштирокида 1 минга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ҳар бир ҳудудда суғориш тизимлари жорий этилган бўлиб, экилган кўчатлар парвариши учун масъуллар бириктирилмоқда.

Туман бўйлаб дарахт, бута ва гул кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс