Беш ташаббус олимпиадаси доирасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ёш китобхон" республика танловининг Термиз туман босқичи бўлиб ўтди.
Китобхонлик ривожига ҳисса қўшиб келаётган мазкур танловининг туман босқичида 10-14, 15-19 ва 20-30 ёш тоифасида иштирокчилар қатнашдилар. Танлов натижаларига кўра:
10-14 ёш тоифасида
Биринчи ўринни “Бунёдкор” маҳалласидан Гулсанам Ҳуррамова, иккинчи ўрин “Учқизил” маҳалласидан Маржона Олимжоновага, учинчи ўрин эса, “Қуёшли юрт” маҳалласидан Нигинабону Рустамжоноваларга насиб этди.
15-19 ёш тоифасида
Биринчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан Дурдона Эшмаматова, иккинчи ўрин “Ат-Термизий” маҳалласидан Исмигул Умарова, учинчи ўрин эса, “Солиобод” маҳалласидан Шерзод Норовлар қўлга киритишди
20-30 ёш тоифасида:
Биринчи ўринни “Нурафшон” маҳалласидан Жамила Хонмуродова, иккинчи ўринни “Янгиер” маҳалласидан Умида Абраматова ҳамда учинчи ўринни “Гулистон” маҳалласидан Бегзод Олимжоновлар эгаллаб, танлов ғолиби деб топилиб, ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Биринчи ўринларни қўлга киритган ёш китобхонлар, танловнинг вилоят босқичи иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024