Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ижтимоий тармоқлар хуқуқ доирасидан ташқарида эмас

Ижтимоий тармоқлардаги баҳсларда баъзан ахлоқ меъёрларидан, айрим ҳолларда ҳатто қонун чегарасидан чиқиб кетиш ҳоллари кузатилмоқда. Одамларда интернетда ҳақоратлаш, туҳмат қилиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатиш учун жазолаш йўқ, деган тасаввур ҳам бор, шекилли. Қолаверса бировнинг номи остида аккаунт очиб, шахсини таниб бўлмас сурат остига беркиниб олинса, топиб бўлмайди, деб ўйлашлари ҳам мумкин.

Ижтимоий тармоқларда иштирок этувчилар фақат журналистлар ёки зиёлиларгина эмас. Қўлида телефони бор ва унга дастурий иловаларни юклаган ҳар бир инсон бу баҳсларнинг иштирокчиларидир. Улар орасида турли даражадаги билимга, маданиятга, маънавиятга эга кимсалар бор ва табиийки, маданиятсизлари, жанжалкашлари, ўжар ва қайсарлари ҳам бор. Қонунчиликни аксарият иштирокчилар билмайди ва ҳатто билганларининг ҳаммаси ҳам қонунга риоя қилавермайди.

Ижтимоий тармоқлар ҳам қонун доирасида четга бўлган ва холи турдаги жой эмас. Қонунчилик бу соҳага ҳам алоқадордир.

Карим Баҳриевнинг “Журналистика хуқуқ ва этикаси” китобидан

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс