Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди

Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида қатор масалалар юзасидан навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибида дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ишларининг бориши маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида ҳар бир йўналиш бўйича масъулларнинг ахборотлари тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс