Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар билан манзилли ишлаш самара бермоқда

Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида “Термиз туманида жорий йил 9 ойи давомида “Ёшлар дафтари” платформаси доирасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Термиз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар  бўйича ўринбосари Санжар Нуриев жорий йил тўққиз ойи давомида “Ёшлар дафтари” платформаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳусусида маълумот бериб ўтди.

Хусусан, тумандаги 30 та маҳаллаларда жорий йилда ўтказилган хатлов асосида жами 14-30 ёш доирасида 27 622 нафари шундан 14-16 ёш доирасида 2 158 нафар ёшлар “Yoshlarbalansi.uz” электрон платформасига киритилган. Шунингдек, жорий йил бошидан бери “Ёшлар дафтари” электрон платформасидаги жами 1 262 нафар,  шундан 803 нафар ёшларга амалий ёрдам кўрсатилиб “Ёшлар дафтари”дан ёрдам кўрсатилиб чиқарилган. Шу билан бирга 170 нафар ёшларга 351.2 млн сўм контракт пуллари тўлаб берилди. Анжуманда шунингдек, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими яъни уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан манзилли ишлаш мақсадида Термиз туманининг 4 та секторида ҳам алоҳида тоифадаги, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тумандаги фермер хўжаликларнинг ғалладан бўшаган ер майдонлари экин экиш учун ёшларга ажратиб берилди. Ажратиб берилган майдонларга экин экиш учун уруғлар ва бошқа зарур жиҳозлар таъминлаб берилди.

Матбуот анжуманида шунингдек, ёшларга ўзини ўзи банд қилиши учун зарур жиҳоз, асбоб-ускуна ва дастгоҳлар ҳамда ўқиш, илм билан шуғулланиш ҳамда сафарбарлик чақируви резерви харажатларини қоплаш учун моддий ёрдам сертификатларини берилди.

Матбуот анжуманида мутасаддилар ОАВ вакиллари ва блогерларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс